Get Mystery Box with random crypto!

1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради? Мактабларда хал | Qashqadaryo yuridik texnikumi

1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Мактабларда халқаро тан олинган сертификатга эга кадрларга 50 фоиз миқдорида устама тўланади;

Намунали мактаблар рейтинги шакллантиради ва эълон қилиб борилади;

Енгил автомобилда йўловчи ташувчилар ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади;

Хусусий секторда ишлайдиган аёлларга ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;

Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга ижтимоий-моддий ёрдам пакети берилади;

Шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади;

Чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовларида тўртта компетенция баҳоланади;

Тиббиёт тизими раҳбарларининг ҳудудий кенгаш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинида ҳисобот бериш тартиби жорий қилинади;

Спорт мактаблари тренерларининг базавий тариф ставкалари 1,35 бараварга оширилади;

Журналистларнинг хорижий тилларни ўрганиши рағбатлантирилади;

Автомактаблар рейтинги юритилади.

@kaslofficial kanaliga ulaning!