Get Mystery Box with random crypto!

'Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!': Туман ҳокимлиги таша | Kasbi.uz / Kasbi tumani hokimligi

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!": Туман ҳокимлиги ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларга буғдой тарқатилди

Инсонларни қадрлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос фазилатлардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги ҳар бир МФЙлардаги 10 нафардан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 100 кгдан буғдой тарқатилди.

Хусусан, тумандаги "Пахтакор" МФЙда ҳам кексалар ва эҳтиёжманд оилаларга 100 кгдан буғдой тарқатилгани ва бу каби ҳайрли ишларнинг тумандаги барча маҳаллаларда амалга оширилаётганлиги туманда олиб борилаётган ишлар, эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳеч бирини меҳр ва эътибордан четда қолмаслигидан далолат беради.

Каналга уланинг
@kasbi_tuman_hokimligi