Get Mystery Box with random crypto!

Халқ Депутатлари Касби туман Кенгашининг VI-чақириқ 41-сессияс | Kasbi.uz / Kasbi tumani hokimligi

Халқ Депутатлари Касби туман Кенгашининг VI-чақириқ 41-сессияси бўлиб ўтди

Бугун, Халқ Депутатлари Касби туман Кенгашининг VI-чақириқ 41- сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида туман “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан маърузачиларнинг ҳисоботлари эшитилиб, сессия сўнгида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги ҳар бир МФЙлардаги 10 нафардан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 100 кгдан ҳисоблаб буғдой тарқатиш, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини мактаб формалари билан таъминлаш бўйича қарор қабул қилинди.

Каналга уланинг
@kasbi_tuman_hokimligi