Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!!! Ташвишда ҳаловат сиз. Меҳрда саҳоват сиз | KASALLIKLAR TV ТАШРИФНОМАСИ

АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!!!

Ташвишда ҳаловат сиз.
Меҳрда саҳоват сиз.
Эй кўнглимга яқиним
Аллоҳга омонатсиз!

Отмай ғийбат тошингиз,
Илинасиз ошингиз.
Омон бўлсин бошингиз,
Аллоҳга омонатсиз!

Яхшиликдан дарагим,
Ҳар нафаси керагим.
Ҳам дуоим, тилагим,
Аллоҳга омонатсиз!

Шукур дейман бор бўлинг,
Доим бахтиёр бўлинг.
Қувнанг, шодликка тўлинг,
Аллоҳга омонатсиз!

Зор турсам суяганлар,
Бошимни силаганлар.
Менга бахт тилаганлар,
Аллоҳга омонатсиз!

Қадрлаб сўзингизни,
Ардоқлаб ўзингизни.
Яхши кўраман сизни,
Аллоҳга омонатсиз!

Мен билансиз дарбадар,
Ҳар маҳалим, шом, саҳар.
Кейинги дийдор қадар,
Аллоҳга омонатсиз!

Юрагимга яқиним,
Аллоҳга омонатсиз.

Одилбек Қодиров


@KASALLIKLARTV Уй шифокорингиз биз бўламиз!