Қуритилган ўтлар ва зираворлар нафақат овқатни мазали ва фойдали қилади, балки қон босимини нормаллаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари соғлиқ учун жуда фойдали бўлмаган озиқ-овқатларга қўшилган зираворлар, ҳеч бўлмаганда, саломатликка етказилган зарарни қисман камайтиради.