Get Mystery Box with random crypto!

БОЛАНГИЗНИ УРМАНГ АСЛО ОНАЖОНЛАР! Калтагингиз  руҳиятин синди | KASALLIKLAR TV ТАШРИФНОМАСИ

БОЛАНГИЗНИ УРМАНГ АСЛО ОНАЖОНЛАР!

Калтагингиз  руҳиятин синдиради,
Болаларча шўхликларин тиндиради.
Асли бола айбингизни билдиради,
Болангизни урманг асло онажонлар.

Қизингизни маликам денг, мунчоғим денг,
Ўғлингизни паҳлавоним, тойчоғим денг.
Сен Раббимнинг марҳамати, оппоғим денг,
Болангизни урманг асло онажонлар!

Мурғаккина юракчасин шикастламанг,
Қиламанда буни уриб, одам, деманг.
Ўзингиздан совутиб сўнг пушмон еманг,
Болангизни урманг асло отажонлар!

Болажонлар яратганнинг мўжизаси,
Заҳрингиздан озорланар кўнгилчаси,
Ахир фарзанд жонингизнинг бир парчаси,
Болангизни урманг асло онажонлар!

Бағрингизга босиб ўпинг юзларидан,
Роҳат олинг ширин шакар сўзларидан.
Уриб-сўкиб ёш оқизманг кўзларида,
Болангизни урманг асло отажонлар!

Озода Ҳабибуллаева


@KASALLIKLARTV Уй шифокорингиз биз бўламиз!‌‌