Get Mystery Box with random crypto!

ЯҚИНЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ Умр ўтиб кетаверар оқар сувдек, Дилг | KASALLIKLAR TV ТАШРИФНОМАСИ

ЯҚИНЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ

Умр ўтиб кетаверар оқар сувдек,
Дилга солиб ҳар кун ҳар хил оқинларни,
Тугамаган, тугамайди дунё иши,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.

Ёлғиз кўнгил ўхшаб қолар вайронага,
Дийдор ила ўхшатинг бир кошонага,
Айланмасдан туппа тузук бегонага,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.

Бир хол аҳвол сўраб қўйинг кириб СЕТга,
Вақт топасиз аҳир ҳар кун ИНТЕРНЕТГА,
Рўзғор,турмуш ташвишларин суриб четга,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.

Сир очсангиз сирингизга сирдош улар,
Дил очсангиз дилингизга дилдош улар,
Ахир сизга қондош улар,жондош улар,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.

Ҳадеб пул деб чопавермай олинг бир дам,
Сизга нима етишмайди,нимангиз кам,
Бир зиёрат айлаб қўйинг кўнгилни ҳам,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.

Йўлга тушинг эрта қилманг бугунини,
Неъмат билинг Аллоҳимнинг ҳар кунини,
Маҳкам тугиб оқибатнинг тугунини,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.

Тугамаган дунё иши тугамайди,
Онда сонда йўқлаб туринг яқинларни.

Хуршид Карим


@KASALLIKLARTV Уй шифокорингиз биз бўламиз!‌‌