Get Mystery Box with random crypto!

​​Кўйлагимни ранги ўчди Кафан олиб кийсаммикан Гуноҳларим шу қ | KASALLIKLAR TV ТАШРИФНОМАСИ

​​Кўйлагимни ранги ўчди
Кафан олиб кийсаммикан
Гуноҳларим шу қадарки
Қабр қазиб ётсаммикан

Телба дерлар мени кимлар
Қалби дунё билан бандлар
Қалбим олиб ҳақни излаб
Саҳроларга кетсаммикан

Не есамда йўқ роҳатим
Сув ичмайин ўлсаммикан
Тирик юрсам руҳим фалаж
Кўзим ўйиб олсаммикан

Кирарманми жаннатга деб йиғлар
Абу Бакр Сиддиқ анҳу
Улар жаннат аҳли эди
Мен оловда ёнсаммикан

Бошим судраб ҳар томонга
Хаёл бўйним сиртмоғи
Кунда ўзгарар замон
Шайтон унинг ўртоғи

Кетай десам фарзим кўп
Ва ёнимда фарзандим
Жойнамозни дилбандимга
Ёстиқ қилиб берсаммикан

@Dr_Abdukahhorof - каналига обуна бўлинг!