Get Mystery Box with random crypto!

Ҳали тиш техникка шогирд пайтим эди. Устозим бир протез қилаёт | KASALLIKLAR.UZ

Ҳали тиш техникка шогирд пайтим эди. Устозим бир протез қилаётганди, қолипнинг кўринишига қарадим, танглайи яхши, милклари ҳам унчалик чўкиб кетмаган эди.

Лекин 4-5 тагина тишлари қолган экан, холос. Ёшини ўзимча тахмин қилдим, 45-50 ёш атрофида тахмин қилгандим адашмасам.

Устозим айтдики: «бу (ёши) сиз тенги келинга қилиняпти, тишлари анчаси тўкилиб тамом бўлибди», дедилар.

Ҳайрон бўлдим, эри урармикин деган ўй ўтди (бадбинлик қурсин).

Устозим айтдиларки: «туғруқ пайти оғриққа дош беришга уриниб, тишни тишга қаттиқ босишлари туфайли унча-мунча тишлари ўрнидан қимирлаб қолади, ҳеч қанча вақт ўтмай тўкила бошлайди. Ҳомиладорлик вақтида витаминли таомларни кам егани, кальций етишмовчилиги тишларни мўртлаштириб қўйган бўлади», дедилар.

Ўшанда ўйлагандим, уйланиш насиб қилса аёлимга эътиборлироқ бўламан ва насиб қилса, ҳомиладор бўлган пайтида яна-да кўпроқ деганман.

Ахир аёлим билан бир-биримизга меҳр-муҳаббатли бўлишимиз учун, унинг соғлиғига алоҳида эътибор қаратишим зарур-ку. Қолаверса, ким ҳам гулдай аёлини баҳор онида протез тақишини хоҳлайди?!

Уларга кальций ва бошқа витаминларга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилдириш зарур. Тўғри, ҳомиладор вақтида ҳамма таом ҳам таъбига хуш келмайди, лекин творог ва бошқа маҳсулотлар қўшиб тайёрланган ширинликлар ёқиши эҳтимоли бор.

Уйланганимда уйга ҳар доимгидан бошқача харажатлар билан келиб, ота-онамни ҳайратлантирмаслик учун, ҳозирдан шундай нарсаларни уйга олиб келиб тураман. Шубҳага солиб қўймаслик учун.

Фейсбукдан
━━━━━━━━━━━━━
Сиз кутган тиббий блог:
@KASALLIKLAR_UZ