Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Семириш учун тавсиялар Тез-тез таомланинг. 2–3 маҳал ег | KASALLIKLAR 24

​​​​Семириш учун тавсиялар

Тез-тез таомланинг. 2–3 маҳал егандан 5–6 маҳал ейиш самаралироқ.

Таомланишдан аввал суюқлик ичманг! Бу иштаҳани "буғади".

Таркибида бой озуқаларга эга маҳсулотларни истеъмол қилинг.

Таомга қўшимча калорияли маҳсулотлар қўшинг. Масалан, тухумга пишлоқ, кофега қуруқ сут.

Таомланишлар орасида тамадди қилиб туринг. Қуруқ мевалар бу борада жуда яхши "перекус".

Десертга ширинликлар, мевалар еб туришни канда қилманг. Лекин унутманг, овқатдан кейин 2 соат вақт ўтсин.

Катта тарелка ва идишлардан фойдаланинг.

Тренажёр залларига ёзилинг ва қатнашинг (эркаклар учун). Сабаби оғир жисмоний машқлар вазнга вазн қўшади ва қоматни чиройли шакллантиради.

Бир суткада камида 7-8 соат ухланг.

Бир кунлик эхтиёждаги калорияга яна 500 ккал қўшимча қабул қилинг.

Кўпроқ оқсилга бой маҳсулотлар истеъмол қилинг.

Ухлашдан олдин творог, йогурт ёки бошқа сут ва сут маҳсулотларини еб ётинг.

Фақат ейиш йўли билан семириш жуда қийин ёки кераксиз жойларга ёғ йиғилиб қоматни бузади. Шунинг учун жисмоний машқ албатта қилиниши керак.

Витамин "С" ни кунда қабул қилинг. Бу витамин иштаҳани очади, организмга тушган нутриентларни аъзолар бўйлаб тўғри тақсимланишига ёрдам беради

Яқинларга Ҳам Улашинг

@KASALLIKLAR_24 каналига aъзо бўлинг!