Get Mystery Box with random crypto!

Соч олдириш ёки қисқартириш Тавоф ва саъй қилгандан кейин соч | KARVON TRAVEL

Соч олдириш ёки қисқартириш

Тавоф ва саъй қилгандан кейин сочни тўлиқ олдириш ёки қисқартириш вожиб амаллардан ҳисобланади. Қисқартириш деганда бошдаги барча сочларни бармоқ учи миқдорида қисқартириш тушунилади.

Қисқартиришда бошдаги барча сочларни қисқартирмасдан фақатгина баъзиларини қисқартириб қўйиш эркаклар учун макруҳ ҳисобланади.

Агар бошнинг тўртдан бири миқдоридан кам жойи қисқартирилса вожиб адо этилмаган бўлади ва қўй сўйиш вожиб бўлиб қолади.

Бошида умуман сочи йўқ одамлар бошнинг тўртдан бирига устара юрғизиб қўйишлари суннат бўлади.

Аёлларга эса сочларидан бармоқ учи миқдорида қисқартиришлари лозим бўлади. Аёлларнинг сочларини тўлиқ олдиришлари ҳаром ҳисобланади. Чунки бу табиий хилқатни ўзгартиришга ўхшаш бўлиб қолади.

@KARVONTRAVEL