Get Mystery Box with random crypto!

Koronavirus Info | Uyda Qoling!

Telegram kanalining logotibi karanavirusinfouz — Koronavirus Info | Uyda Qoling! K
Telegram kanalining logotibi karanavirusinfouz — Koronavirus Info | Uyda Qoling!
Kanal manzili: @karanavirusinfouz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 605
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Алоқа учун: @bot_askcoronauz & 71 276-49-66, 1003

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2021-02-01 10:31:11
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ичидаги қурилиш ишларини танқид остига олди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилди.

@maxsus_rakurs
786 views07:31
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:31:11 ​​Коронавируснинг "британча" штаммининг аломатларини биласизми?

Буюк Британиянинг Миллий статистика хизмати коронавируснинг "британча" деб аталувчи янги штаммига йўтал, кучли чарчоқ, томоқ ва мушаклардаги оғриқ каби белгилар хос эканлигини, аммо ҳид ва таъм сезмаслик аломати эса аввалги штаммдагига қараганда камроқ учраётганини аниқлади.

Идоранинг хулосалари Aнглияда тасодифий танлаб олинган ва "COVID-19" ташхиси қўйилган 6 минг кишининг маълумотларини қайта ишлаш натижасида чиқарилди.

Ҳид ва таъм сезмаслик каби аломатлар янги штамм билан касалланганларда камроқ учрамоқда. Aммо улар ҳали ҳам касалликнинг учта асосий аломатлари (юқори иситма, яқинда пайдо бўлган доимий йўтал ва таъм сезувчанлигини ўзгариши) орасида.

Касалланганларнинг аксариятида ушбу учта аломатдан камида биттаси намоён бўлмоқда.

Статистика идораси ходимлари янги "COVID-19" штаммига ижобий тест олишдан олдин бир ҳафта давомида беморлар бошдан кечирган аломатларни таҳлил қилдилар. Улар "асл" (аввалги) штаммни юқтирганларнинг аломатлари билан таққосланди.

Бунда 2020 йил ноябрь ойининг ўрталаридан 2021 йил январь ойининг ўрталарига қадар касал бўлган одамларнинг натижалари ҳисобга олинди. Маълумотлар шуни кўрсатдики, янги штамм биринчи ҳолатда бўлгани каби учта эмас, иккита ген билан мос келади.

3,5 минг кишидан иборат янги штаммни юқтирганлар гуруҳидан:
• 35 фоизи йўтал;
• 32 фоизи чарчоқ;
• 25 фоизи мушак ва тана оғриғи;
• 21,8 фоизи эса томоқ оғриғидан шикоят қилган.

Олдинги штамм билан касалланган 2,5 минг кишилик гуруҳдан:
• 28 фоизи йўтал;
• 29 фоизи чарчоқ;
• 21 фоизи мушак ва тана ;
• 19 фоизи эса томоқ оғриганини айтган.

Маълум бўлишича, янги штаммни юқтирганларнинг 16 фоизи таъм сезувчанлигини, 15 фоизи ҳид сезиш қобилиятини йўқотган. Бу эски штамм билан касалланган одамлардагига қараганда камроқ (иккала ҳолатда ҳам 18 фоиз).

Бош оғриғи, нафас олиш қийинлишуви ёки диарея ва қайт қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар икки штаммда ҳам бир хил бўлган.

Олимларнинг фикрига кўра, вирус таркибидаги баъзи бир ўзгаришлар организмнинг иммун реакциясига таъсир қилиши ва инфекцияни келтириб чиқарадиган аломатларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Янги штаммни юқтирганларнинг организмида вирус интенсив равишда кўпайиб кетиш эҳтимоли юқорироқ. Бу эса инфекциянинг бутун танага кенгроқ тарқалишига ҳамда кучли йўтал, мушакларда оғриқ ва чарчоқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
692 views07:31
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:31:10 ​​ 2021 йил 31 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 755 (+44) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
1 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Хоразм вилоятида,
11 нафари Тошкент вилоятида,
21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Жиззах вилоятида 4 нафар,
Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 4 нафар,
Сирдарё вилоятида 4 нафар,
Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 221 (+30) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 913 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.
665 views07:31
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:31:10 Коронавируснинг мутация штаммлари вирусдан тузалганлар учун хавф туғдирмайди

__

Мутировавшие штаммы не представляют опасности для переболевших коронавирусом
653 views07:31
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:31:10 Вакцина қандай ишлайди?

Вакцинани қабул қилгандан сўнг антитаналар (иммуноглобулинлар) пайдо бўлади. Антитаналар фақат 5-7 кундан кейингина аниқланади, улар 20-22 кундан кейин максимал миқдорга етади.

Шундан кейин антитаналарнинг сони камаяди ва бир неча ойдан кейин умуман йўқолади ёки жуда кам бўлади.

Лекин бунда иммунологик хотира сақланиб қолади, унинг ташувчилари кичик Т- ва B-лимфоцитлар ҳисобланади. Агар вакцина иккинчи марта танага юборилса, у ҳолда антитаналар жуда тезроқ, яъни 1-2 кундан кейин пайдо бўлади.

Манба
701 views07:31
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:31:10 Бугун Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва пойтахтда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 8-13 градус илиқ бўлиши кутилмоқда. — Ўзгидромет

___

Сегодня в Ташкентской, Джизакской, Сырдарьинской областях и в столице пройдут дожди, в остальной части области осадков не ожидается. Ожидается, что температура воздуха составит 8-13 градусов тепла. - Узгидромет
690 views07:31
Ochish/sharhlash
2021-01-31 09:49:13 Азиз Абдуҳакимов шахмат федерациясининг янги раиси этиб сайланди.

Аввалроқ шахматчилар федерация фаолиятидан норози эканликларини билдиргандилар.

___

Азиз Абдухакимов избран председателем Федерации шахмат Узбекистана.

Ранее ряд гроссмейстеров сообщал о проблемах в отношениях с федерацией.
970 views06:49
Ochish/sharhlash
2021-01-31 09:49:13 ​​ 2021 йил 30 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 711 (+39) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида,
12 нафари Тошкент вилоятида,
18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Жиззах вилоятида 4 нафар,
Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 2 нафар,
Сирдарё вилоятида 2 нафар,
Тошкент вилоятида 9 нафар,
Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 191 (+45) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 899 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.
975 views06:49
Ochish/sharhlash
2021-01-30 18:28:07 Британский штамм COVID-19: под угрозой дети?

Старший преподаватель эпидемиологии Лондонского университета королевы Марии Дипти Гурдасани рассказала, что новый штамм более заразен для детей и подростков до 19 лет и с большей вероятностью может спровоцировать симптомы в этой возрастной группе.

У заболевших детей болезнь протекает с рядом отличительных симптомов: отмечается усталость, многие из них становятся замкнутыми, увеличивается количество истерик и плача. Многие жалуются на головную боль. В число прочих симптомов вошли боли в животе и горле. Почти у половины детей, заболевших новым штаммом коронавируса, повышалась температура до 37 градусов, а более чем у трети — пропал аппетит.

Обнаруженный в Великобритании штамм коронавируса выявлен уже в 60 странах.
1.1K views15:28
Ochish/sharhlash
2021-01-30 08:54:20 ​​​​ 2021 йил 29 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78672 (+70) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
5 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
4 нафари Хоразм вилоятида,
9 нафари Тошкент вилоятида,
39 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 3 нафар,
Жиззах вилоятида 1 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Cамарқанд вилоятида 21 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент шаҳрида 27 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77146 (+62) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 905 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
1.2K viewsedited  05:54
Ochish/sharhlash