Get Mystery Box with random crypto!

1 апрелдан метан-шохобчаларда чекланган нархнинг амал қилиш да | Kar24.uz | Расмий канал

1 апрелдан метан-шохобчаларда чекланган нархнинг амал қилиш даври тугайди

Ўтган йили сентябрда қабул қилинган ҳукумат қарори билан, 6 ой давомида автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида метан газ нархи 3250 сўмдан ошиб кетмаслигини таъминлаш вазифаси қўйилган эди. 1 апрелдан бу муддат якунига етади ва чакана нарх ошиши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга қараганда, Тошкентдаги айрим газ тўлдириш шохобчаларида 1 апрелдан метан газ нархи ошиши ҳақида эълонлар пайдо бўлган. Эълонда 1 метр куб газ нархи 3800 сўм бўлиши маълум қилинган.

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар тадбиркорларнинг нархни ошириш ёки оширмаслик ҳақидаги қарорига аралаша олмайди.

Каналга уланиш: @Kar24Uz