Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги 4-сонли уму | Kar24.uz | Расмий канал

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги 4-сонли умумаълим мактабида содир этилган ҳолат юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Жорий йилнинг 04 март куни соат 15:40ларда Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани «Дәўир» МФЙ ҳудудида жойлашган 4-сон умумтаълим мактабига маст ҳолда бўлган фуқаро қўлида болта билан бориб мактаб ичкарисига кирмакчи бўлган. Мактаб қоровули ушбу фуқарони мактаб ичкарисига киритмастлик чораларини амалга ошириб, мактаб қоровулхонасида ўрнатилган Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Кўриқлаш бошқармасининг «Ташвиш» тугмасини босган. Мазкур «Ташвиш» хабари бўйича ушбу мактабга етиб келган қўриқлаш хизматининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари томонидан ушбу маст ҳолдаги фуқаро қўлга олинган. Ушбу фуқаро туман тиббиёт бўлимига олиб борилганда унинг спиртли ичимлик ичганлиги бўйича маълумотнома олинган ва туман ИИБ профилактика инспектори билан биргаликда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тиббиёт бирлашмасига қарашли мастлик ҳолати бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига етказилган.


Каналга уланиш: @Kar24Uz