Get Mystery Box with random crypto!

Город воров (The Town) 2010 НИМА ҲАҚИДА? Бостондаги Чарл | KANAL 33

Город воров (The Town) 2010

НИМА ҲАҚИДА?

Бостондаги Чарлстон номли криминал шаҳарчада кўплаб жиноятчилар яшайди. Бизнинг қахрамон ҳам уларнинг ичидаги етакчи ўғрилардан бири. ФБРни ҳам жахли чиқди шекилли улар ҳам бор эътиборини ўғриларга қаратди. Ҳар ўғирликдан сўнг уларга жудаям яқин келаяпти. Шундай тасаввур уйғондики навбатдаги ўғриликдан сўнг аниқ ушлайди ўғриларни.

НИМАСИ ЗЎР?

Ўзининг жудаям яхши ёзилган сценарийси, профи актёрлар жамоаси, интригага бой сюжети ва албатта томошабинни ўз атмосфераси ичига тушириб қўйиши билан зўр.

ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ

- Якшанбага "катта" кино кўрмоқчисан;
- Интригани севасан;
- Ўз атмосферасига тортиб оладиган филмларни доим ёқтирасан;

ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИ

- Банкда ишлайсан ёки инкассаторсан;
- Таъсирчан одамсан, кўриб бўлгач ўғлингни сув отадиган тўппончасини кўтариб уйнгни ёнидаги Агробанк филиалига кириб кетишинг мумкин;

16+
#АҚШ
#triller #drama #kriminal #detektiv
#rustili
#kino
#БенАффлек
Кинопоиск: 7.4
IMDB: 7.5
Канал33: 8.0
@Kanal33