Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент ёшлари камондан ўқ отиш спортини танлайди Миллий гвард | KAMONDAN OTISH UZ

Тошкент ёшлари камондан ўқ отиш спортини танлайди
Миллий гвардия вакиллари пойтахт ёшлари учун доимий равишда спорт тадбирларини ташкил этиб келадилар. Мисол учун, “Қўриқлаш” бошқармаси зодимлари Мирзо Улуғбек туманидаги “Янги Олмачи” маҳалласи йигит ва қизлари учун камондан ўқ отиш бўйича маҳорат дарслари ўтказдилар. Маҳалла ёшлари учун янгилик бўлган мазкур спорт тури уларга маъқул бўлиб, спорт бўйича маҳорат пайдо бўлди. Болалар шунга ўхшаш тадбирларни кўпроқ ташкил этиш, сўнгра мусобақалар ўтказиш таклифини илгари сурдилар.
Янги ҳаёт туманида жойлашган 330 ва 331 сонли мактабларда Миллий гвардия ходимлари томонидан ўтказилган маҳорат дарслари давомида буерда ҳам камондан ўқ отиш спорт турига қизиқувчилар сони анчагина эканлиги маълум бўлди. Боалалар камондан ўқ отиш кўникмаларини ўзлаштиришгач икки мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. ғалаба соҳиблари 331 сонли мактаб ўқувчилари бўлди. Кўплаб ўқувчилар мазкур спорт тури билан шуғулланишни қаерда давом эттиришлари мумкинлиги билан қизиқдилар.
Шу тарзда шларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ташкиллаштирилган машғулотлар жиддий қизиқишга айланмоқда.

Website I Telegram I Facebook I Instagram I
Youtube