2022-08-25 05:49:09
Омадсиз киши...Бир муваффақиятсиз одам муваффақиятли одамдан сўради:
- Менга ҳеч қачон омад кулиб боқмайди. Нима учун деб ўйлайсиз?
Бунга жавобан, муваффақиятли одам сўради:
- Нимада сизга омад кулиб боқмайди?
- Ҳамма нарсада, - жавоб берди омадсиз. - Масалан, кеча мен ишга кечикдим ва бошлиқдан танбеҳ олдим.
- Нега кечикдингиз? Муваффақиятли одам сўради.
- “Чунки кеча ишга кетишда кутилмаган тирбандлик юзага келди ва мен унга тиқилиб қолдим,” деб жавоб берди, омадсиз ва қўшимча қилди, “аммо мен бунда айбдор эмасман-ку”!
- Тушунарли, - деди муваффақиятли одам, - яна нимада омадсизсиз?
Омадсиз киши ўйланиб:
- Хўш.., мана яқинда машинамни уриб олдим.
- Нима учун уриб олдингиз, нима деб ўйлайсиз? Муваффақиятли одам сўради.
- Чунки йўллар сирпанчиқ эди. Ва яна, бу менинг айбим билан эмас, менга ҳар доимгидек омад етишмади. Тўсатдан совуқ тушиб, йўл музлаб қолишини қаердан биламан?!
Тушунарли, - деди муваффақиятли киши, - яна нимада сизга омад етишмайди?
- Мен оилавий ҳаётимда ҳам омадсизман, чунки хотиним мени ҳар доим эговлайди.
- Ва бунда ҳам сизнинг айбингиз йўқми? Муваффақиятли одам сўради.
- Албатта айбдор эмасман! Хотинимнинг хулқ-атвори ёмон бўлса, мен айбдорманми?
- Ҳаммаси тушунарли, - деди муваффақиятли одам, худди ташхис қўйган шифокордек.
- Нимаси тушунарли бўлди? Сўради омадсиз.
- Шубҳасиз, муваффақиятсизликларингизда сиз авваламбор вазиятни айблашга мойилсиз, шунинг учун ҳам сиз ўзингизни яхшилашга интилмайсиз. Бошқаларни айбдор қилиш ўрнига ўзингизнинг ҳаракатларингиз учун жавобгарликни ўз зиммангизга олишни ўрганмагунингизча, сиз муваффақиятсиз одам бўлиб қолаверасиз...
@KamolovSher
1.1K views02:49