Get Mystery Box with random crypto!

​​Дунёдаги энг қисқа 15 та ҳикояни биласизми? Уларнинг ҳажми к | Kamolov Dostonbek ® |

​​Дунёдаги энг қисқа 15 та ҳикояни биласизми? Уларнинг ҳажми кичик, мазмуни эса жуда катта ечимга эга! Марҳамат улар билан танишиб чиқинг, маъносини тушинишга ҳаракат қилинг.

1-ҳикоя Ҳайрат
У хотинининг қотилига сут ичирарди.

2-ҳикоя Робия
Эй, Худойим, яқинда туғиладиган укам ҳам қиз бўлишини хоҳлардим. Ўшанда биз бувижоним билан бирга яшардик…

3-ҳикоя Энг қисқа ҳикоя
Ҳайдовчи тамаки тутатди ва қанча ёқилғи қолганини билиш учун бензин бакига эгилди. Марҳум атиги 23 ёшда эди.

4-ҳикоя Қасд ва халос
Жонимга қасд қилиш учун ўзимни пастга ташладим Кейин фикримдан қайтдим.

5-ҳикоя Тақдир
Вақтлараро саёҳатчининг хаёли: «Парол» нима эди-я?

6-ҳикоя Эълон
Синиқ деразанинг сиртига ёзилганди: Янги оила қурганлар .

7-ҳикоя Таржимаи ҳол
Aвваллари менинг текис юзим, бурма кўйлагим бор эди, ҳозир эса… акси.

8-ҳикоя Умид
“… Биз бошқа ҳеч қачон учрашмаймиз! Бошқа ҳеч қачон тўқнаш келмаймиз! Бошқа ҳеч қачон кўзларимиз кўзларимизга тушмайди…
Кўришгунча…”

9-ҳикоя Ёлғизлик
Дунёдаги энг охирги инсон хонасида ўтирган эди. Эшик тақиллаб қолди…

10-ҳикоя Ётоқхона
Ётоқхонамиздан икки кишининг овози эштиларди. Мен эшикни тақиллатдим…

11-ҳикоя Гуноҳкор
У ҳақиқий гуноҳкор эди. Чунки бир юз йигирма тўрт минг суворийдан ёлғиз угина урушдан ватанига соғ-омон қайтди.

12-ҳикоя Оптимист
– Янги поябзал сотиб олганимда доим битта қўшимча боғичга эга бўлишимни ўйлаб, қувонаман. Умуман кийилмайдиган иккинчи пой ҳақида эса ўйламасликка уринаман…

13-ҳикоя 6 сўзли ҳикоя
Сотилади. Чақалоқ туфличаси. Бирор марта кийилмаган.

14-ҳикоя Масъулият
Етти боланинг кийимлари оғирлик қилиб узилган дор, уйидан бош олиб кетаётган эркак оёқларини чалиштириб йиқитди.

15-ҳикоя Қўрқув
-Энди ухла, тойчоғим,- она шундай деб чироқни ўчирди. – Ойи! Ўчирманг, илтимос. Қоронғиликдан жуда қўрқаман! – деди кўзлари ожиз болакай.

Манба:
fayzbog_uz

@KamolovDostonbek