Get Mystery Box with random crypto!

'Дэнас' дефектологнинг ижобий натижага эришиши учун қўшимча во | Kamola Sadirova | Defektolog-psixolog

"Дэнас" дефектологнинг ижобий натижага эришиши учун қўшимча восита!

"ДЭНAС" - бу россиялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган динамик електр нейростимуляция усулидан фойдаланадиган қурилма. Унинг таъсири инсон териси орқали тананинг "фаол нуқталари" ва бутун ҳудудларига етиб бориб, асаб тизимига дозаланган ва махсус кодланган сигнал юборади.

Дефектологияда ДЭНAС қурилмаларининг имкониятлари жуда катта.
Дори-дармонларсиз нутқдаги муаммоларини бартараф етиш имконини беради.
Дефектологияда биз унинг имкониятларидан юз мушаклари ва тилни фаоллаштириш ва массаж қилиш учун фойдаланамиз.

Курс процедураларини тўғри ишлатиш ва амалга ошириш визуал-мотор мувофиқлаштиришни яхшилайди ва нутқ аппарати мушакларини фаоллаштиради. ДЭНAС дан дефектологлар томонидан қўлланилиши қуйидагиларга ёрдам беради:
- овоз талаффуз сифатини яхшилаш;
- сўз бойлигини ошириш;
- боланинг нутқида иборалар пайдо бўлиши учун қўшимча стимул;
- хотирани яхшилаш ва консентрацияни ошириш;
- мулоқот қобилиятларини такомиллаштириш.