Get Mystery Box with random crypto!

Aртикуляцион машқларнинг аҳамияти Aртикуляцион машқлар - ар | Kamola Sadirova | Defektolog-psixolog

Aртикуляцион машқларнинг аҳамияти

Aртикуляцион машқлар - артикуляр аппаратлар органларининг фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган машқлар тўплами.
Ушбу дарсларнинг мақсади:
- лаблар, тил, ёноқларнинг мушакларини кучайтириш;
- жағлар, тил ва юмшоқ танглайнинг ҳаракатчанлигини ошириш;
- артикуляр органларнинг ҳаракатини мувофиқлаштиришни ривожлантириш;
- тил ва тишларни керакли ҳолатда ушлаб туриш қобилиятини мустаҳкамлаш.

Aртикуляцион машқларни мунтазам бажариш натижасида болаларда товушларни тўғри талаффуз қилиш ривожланади.

Нутқдаги камчиликларни тузатиш ишларига эътибор берилмаса, бу саводхонликка таъсир қилади ва боланинг ўқув фаолияти билан боғлиқ муаммоларга ҳам олиб келади.

@Kamola_Sadirova