Get Mystery Box with random crypto!

БИР КУН ЎЗИНГ УЧУН ЯШАГИН АЁЛ! Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кў | Kamola Sadirova | Defektolog-psixolog

БИР КУН ЎЗИНГ УЧУН ЯШАГИН АЁЛ!

Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кўндинг,
Айт қачон кўксингга тегибди шамол?!
Бола-чақа дединг, рўзғор, иш дединг,
Бир кун ўзинг учун яшагин аёл!

Сен — эрнинг айбини ёпгувчи қалқон,
Оила кўркига берарсан сайқал.
Майлига ҳар кунмас, лекин ҳар замон,
Бир кун ўзинг учун яшагин аёл!

Шаффоф кўзгуларни қўлингга олиб,
Олтин қўғирчоқдек ясангин хушҳол.
Юзингга упа сурт, яхшилаб кийиниб,
Бир кун ўзинг учун яшагин аёл!

Гоҳида дард бирла тилинса бағринг,
Гўё тўлишмайин қолгандай ҳилол.
Қадрингни бунчалар арзон қилмайин,
Бир кун ўзинг учун яшагин аёл!

Кунларни ўтказдинг елиб, югуриб,
Қўй энди кўнглингни ёзгин келақол.
Бугунча ёрнимас, ўзингни севиб,
Бир кун ўзинг учун яшагин аёл!

Манбаа Karimova_Marhabo