Get Mystery Box with random crypto!

Муҳтарам халқимиз ҳақида Бизнинг заминда минг йиллар давомида | Kamgap MAN))

Муҳтарам халқимиз ҳақида

Бизнинг заминда минг йиллар давомида ҳатто энг оғир дамларда ҳам ҳеч ким оч қолмаган. Чунки яхши одамларимизнинг - улар жуда кўпчилик, агар юртда кимдир оч ўтирган бўлса, томоғидан емак ўтмайди.

Кеча ва бугун Сирдарёда саноқли миллат ўғриларининг касофатига бошпанасиз қолган фуқароларимизга йиғилаётган, жўнатилаётган ёрдам ва ҳаракатларни кўриб инсон учун саховат эҳтиёж эканига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Шундай ҳолатни 2010 йилда Ўшдаги қирғиндан кейин Қирғизистондаги миллатдошларга ёрдамга шошганларда, бир неча соатларда вагонлаб кийим-кечак, озиқ-овқат жамланганида ҳам кўргандим. Ўшанда ҳам, ҳозир ҳам ҳеч ким ҳеч кимга топшириқ бермаган, ёрдам суммасини белгиламаган, протокол чиқартирмаган, ким нима ва қанча нарса олиб келишини тақсимламаган.

Улуғ халқни ўзининг эҳтиёжига айланган ишларга мажбурлаб бўлмайди.

Абдуқаюмхўжа исмли дўстимиз бу ҳақда шундай ёзди:
"Халқимизнинг халқимизга саховатини кўриб бу йилдан бошлаб халқимизга ҳам "Муҳтарам халқимиз" деб мурожаат қилсак бўлади."

Бундан ошириб бир нима дейиш қийин.

@the_bakiroo