Get Mystery Box with random crypto!

* * * Уйингизни топиб бормасин хатлар, Ёмғирлар чертмасин дера | Odamovi

* * *
Уйингизни топиб бормасин хатлар,
Ёмғирлар чертмасин деразангизни.
Сизга йўлдош бўлсин энг улкан дардлар,
Энг митти дардлар ҳам ўртасин сизни.

Сизни бўм-бўш хона ишга кузатсин,
Фақат стол суҳбат қурсин сиз билан.
Тунлар кўрпангизни зулмат тузатсин,
Ўт билан яшаманг, яшанг муз билан.

Омадли йўлларнинг изини ташланг,
Омадсиз йўлларда юринг қоқилиб.
Мени соғингунча сиз шундай яшанг,
Мен шундай яшаяпман, сизни соғиниб...

Усмон Азим


https://t.me/dilgamaktublar