Get Mystery Box with random crypto!

ДОИМ ҒАМГА БОТИБ ЧОРСИЗЛИКДАН ҚИЙНАЛГАН ИНСОНЛАР УЧУН «ЛАА И | 𝗤𝗔𝗟𝗕 X𝗢𝗧𝗜𝗥𝗝𝗔𝗠𝗟𝗜𝗚𝗜

ДОИМ ҒАМГА БОТИБ ЧОРСИЗЛИКДАН ҚИЙНАЛГАН ИНСОНЛАР УЧУН

«ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА АНТА СУБҲААНАКА ИННИИ КУНТУ МИНАЗ ЗЗООЛИМИЙН.

Маъноси:
«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим». (Анбиё сураси 87-оят)

Ғам-ташвишларни кеткизиш, ҳар қандай хафаликдан халос бўлиш ва ҳар қандай ёмонликдан нажот топиш учун ушбу дуо жуда ҳам фойдалидир. Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Бир кечаси қаттиқ ғам ичида қолдим. Шунда қалбимга ушбу дуоларни ўқиш илҳом қилинди: Эй, Аллоҳим! Менга имон, муҳаббат, тоат ва тавҳидни ато этдинг. Ғафлат, шаҳват ва маъсият мени ўраб олди. Нафс мени ҳой-ҳавас уммонига улоқтирдики, мен зулмат ичидаман. Сенинг банданг маҳзун, ғамгин ва қайғу ичида қолган. Уни ҳой-ҳавас балиғи ютиб юборган. У сенга Ўзингнинг суюкли, маъсум пайғамбаринг ва банданг бўлмиш Юнус ибн Матаа алайҳиссаломнинг нидоси билан нидо килиб: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) ) зулм қилувчилардан бўлдим», демоқда.

Шундай экан, Сен унинг дуосини қабул этганинг каби менинг дуоимни ҳам қабул эт. Ёлғизлик ва яккалик ҳолимда мени муҳаббат билан қўллаб-қувватла. Менинг устимга лутф ва меҳрибонлик дарахтларини ўстириб қўй. Зеро, Сен Аллоҳсан, Подшоҳсан, Меҳрибонсан. Менинг Сендан бошқа ҳеч кимим йўқдир. Фақатгина ҳеч бир шериги йўқ бўлган Ўзинг борсан. Сен Ceнга имон келтирган кишиларга берган ўз ваъдангга хилоф қилгувчи эмассан. Чунки, Сен шундай дегансан ва деганинг ҳақдир: «Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз».

«Кушойиш калитлари» китобидан.

https://t.me/kalb_xotirjam