Get Mystery Box with random crypto!

Жаннат сенинг ёнингда. Излама олисдан дуо, савоблар. Излама | Kalampir_uz | Қалампирдак аччиқ хабарлар

Жаннат сенинг ёнингда.

Излама олисдан дуо, савоблар.
Излама жаннатга бошловчи йўлни.
Ёнингда турибти хамиша улар.
Отангни рози қил хамда онангни.

Ҳизматин бажаргин доимо хар дам.
Оналар пойидадир жаннат эрамлар.
Болам деб чақирса югур чоп илдам.
Отангни хурмат қил, қилсин дуолар.

Лаббай де, хўп бўлади дегин..
Улар сенга неки хизматин айтса.
Қўлига сув қуйиб дуосин олгин
Сен жаннатидирсан гар рози бўлса

Овқатин бер чойлар қуйиб бер.
Дастурхон бошида дуосини ол.
Юмшоқ кўрпа ила жойлар қилиб бер.
Гар бемор бўлсачи ёнларида қол.

Мана сенга зўр имконият дўстим.
Жаннат боғларида кўрасан роҳат.
Ота онанг кўтар хамиша кўнглин.
Хурлар даврасида қурасан сухбат

@KALAMPIR_UZ — обуна бўлинг!