Get Mystery Box with random crypto!

ТАҚВО ҚАНДАЙ БЎЛМОҒИ ЛОЗИМ? Бир куни бир йигит бир шайх ҳузу | K A K T U S 🌵

ТАҚВО ҚАНДАЙ БЎЛМОҒИ ЛОЗИМ?

Бир куни бир йигит бир шайх ҳузурига келиб шикоят қилди:

- Мен ёшман ва қизларга қарамай туролмайман. Нима қилай?

Шайх унга сут билан лиммо-лим тўлдирилган бир коса бериб, бир томчи ҳам тўкмай бозордаги бир кишига олиб боришни сўради. Сўнг шогирдларидан бирини чақириб, агар бир томчи сут тўкилса, йигитни нақ кўча ўртасида қамчилашга буюрди. Йигит эса, шайхнинг сўраганини бажарди ва бир томчи сут ҳам тўкмади.

Қайтиб келгач, шайх сўради:

- Йўлда нечта қизни кўрдинг?

Йигит жавоб берди:

- Йўлда ҳеч кимни пайқамадим, чунки сутни тўкиб юборсам, одамларнинг кўз ўнгида қамчиланишдан қўрқдим. Одамлар олдида ўзимни шарманда қилишдан қўрқиб, бир коса сутдан бошқа нарсани кўрмадим.

Шунда шайх айтди:

- Чин мўминнинг ҳолати ҳам айни шундайдир. Aллоҳ азза ва жалладан қўрқади, агар Aллоҳ таолонинг амрларига бўйсунмаса, қиёматда шармисор бўлишдан қўрқади.

(С) Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ

𝑲𝑨𝑲𝑻𝑼𝑺 𝑲𝑨𝑳𝑩