Get Mystery Box with random crypto!

#сабр Аллоҳга таваккал қилиб бошланган ҳар бир савобли ишнинг | ALLEY

#сабр
Аллоҳга таваккал қилиб бошланган ҳар бир савобли ишнинг якуни гўзал бўлади ИншаАллоҳ!

Куни кеча ҳайит айёми муносабати билан «Сабр» лойиҳаси ҳамда Олмалиқ шаҳар Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда шаҳримиздаги 45 нафар эҳтиёжи бор оила фарзандларига саховатли, инсонпарвар шаҳримиз фуқаролари томонидан берилган эҳсонлар эвазига байрам дастурхони тузатилди.

Ушбу тадбирга ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Аллоҳ берган эҳсонларингизни қабул қилсин, зеро «Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!».