Get Mystery Box with random crypto!

Фирибгарнинг 'Янги йил акцияси' кўпга чўзилмади. ———— Хор | Kompyuter_uz

Фирибгарнинг "Янги йил акцияси" кўпга чўзилмади.
————
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи 1992 й.т., Э.Б. ариза билан мурожаат қилиб, "Facebook" ижтимоий тармоғида "Янги йилга 1 йилга бўлиб тўлаш эвазига телефон акцияси" эълони орқали номаълум шахс билан ижтимоий тармоқ орқали боғланиб, олдиндан 5 фоиз тўлов шарти билан унинг банк картасига 630.000 сўм пулларни ўтказиб берганлиги, аммо номаълум шахс уни ижтиоий тармоқда блоклаб, ваъда қилинган телефон қурилмасини етказиб бермаганлиги билдириб, ушбу пулларни қайтариб олишда ва номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 1981 й.т., Ю.Р. эканлиги аниқланган.
Ю.Р. ушбу жиноятни янги йил арафасида ижтимоий тармоқда турли хил акция кўринишида эълонлар жойлаштириб фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг пулларини ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
Ю.Р.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар турли хилдаги ишончсиз манбалардан келган ёлғон таклифларга алданиб қолманг, эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар тузоғига тушманг!

Жиноятлар туркумидан.

Батафсил бу ерда

https://t.me/cyber_102