2021-06-10 15:09:57
#Диққат
#Тезкор
Роппа-роса 1 соатдан сўнг қуёш тутулиши ходисаси кузатилади, бундай ноёб ходисани ўтказиб юборманг.
Қуёш тутилганда худди жума ва икки ийд намозлари каби икки ракъат нафл намоз ўқилади.
Қобийса ибн Мухориқ ал-Ҳилолий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Бас, у зот дахшатга тушган ҳолда кийимларини судраб, (шошилиб) чиқдилар. Мен ҳам ўша куни у зот билан Мадинада эдим. Бас, икки ракъат намоз ўқидилар. Иккисида қиёмни узоқ қилдилар. Сўнг қуёш очилганда қайтдилар ва:
«Албатта, булар оят-белгилардир. Аллоҳ таоло улар билан бандаларини қўрқитади. Қачон уларни кўрсангиз, энг яқиндаги ўқиган фарз намозингиз каби намоз ўқинг», дедилар».
Имом Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Камол ибн Ҳумом: «Ўшанда бомдод намозидан кейин, қуёш икки найза бўйи кўтарилганда тутилган эди», деган.
@Jahon_xabarlari
67.7K views12:09