Get Mystery Box with random crypto!

Беларус президенти Украина билан чегаралар ёпилишини маълум қи | Jahon xabarlari | Rasmiy kanal

Беларус президенти Украина билан чегаралар ёпилишини маълум қилди

Александр Лукашенко бу ҳақда кеча, 2 июль куни гапирган. Беларус лидери Украина чегарасидан мамлакатга норозилик ҳаракати иштирокчилари учун қуроллар олиб кирилиши мумкинлигидан хавотирда. «Шунинг учун Украина билан чегараларни бутунлай ёпган маъқул», деган у мамлакат мустақиллигига бағишланган йиғилишда.

Лукашенко ғарбликлар ўз ҳукуматини ағдариш тарафдорлари, деб ишонади. У исёнчилар ортида Германия, Литва, Полша, Украина ва АҚШ борлигига ишонишини билдирган.

Беларуснинг Европа давлатлари билан муносабатлари яхши эмас. Май ойида мамлакат осмонидан учиб ўтаётган самолётнинг мажбуран қўндирилиши ҳам муносабатларни сезиларли ёмонлаштирган.

@Jahon_xabarlari