Get Mystery Box with random crypto!

Кашандалар нималар билан ўзларини захарлашини биласизми? Сиг | Jahon xabarlari | Rasmiy kanal

Кашандалар нималар билан ўзларини захарлашини биласизми?

Сигареталар. Филтр ва турли хил тамаки турларидан тайёрланган аралашмасидан ишлаб чиқарилади. Сигареталар чекиш махсулотлари орасида энг зарарлиси ҳисобланади. Сигарета ёнганда, саратон касалликлари ва кучли ген мутациясига олиб келиши мумкин бўлган 7000дан ортиқ зарарли моддаларни ўз ичига олувчи тутунни ҳосил қилади.

Калян. Тамаки кўмир ёрдамида куйдирилади ва сувдан ўтувчи тутунни ҳосил қилади, кейин эса совутилган ҳолда ўпкага киради. Сигареталар каби калянни чекиш ҳам саратон, юрак хасталиги ва генетик шикастланиш каби хавфлар билан боғлиқ бўлади. Калянни бир чекиш давомида бир сигарета тутутига нисбатан 25 баробар кўп қатрон, 125 баробар кўп тутун, 2,5 баробар кўп никотин ва 10 баробар кўп углерод оксиди ишлаб чиқаради. Бироқ, калян ҳар куни ҳам чекилмайди.

Қиздириладиган тамаки. Бу турдаги тамакиларни гугурт ёки ёндиргичсиз (зажикалкасиз), лекин махсус электрон мослама, қиздириш тизими ёрдамида чекилади. Олов бўлмаганилиги сабабли, тамакини қатъий белгиланган ҳароратгача қиздириш орқали никотин чиқаради. Aдабиётларда айтилишича, ёниш жараёни бўлмагани учун камроқ заҳарли моддалар ишлаб чиқаради, ҳамда саратон ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.

Вейплар ёки электрон сигареталар. Улар никотинли ёки никотинсиз суюқлик ва уни аэрозол туманига айлантирувчи электрон пуркагичдан иборат. Илмий мақоларлага, мувофиқ буғланиб чиққан аэрозолда сигареталар тутунига нисбатан 95% камроқ зарарли моддалар мавжуд. Бироқ, электрон сигарета ва вейпларнинг суюқликлари турлича бўлдаи ва уларни яхшилаб ўрганиш талаб этилади.

Носвой - чайналадиган тамаки. Турли қўшимча ва майдаланган нам яшил тамаки баргларининг чангидан тайёрлаган аралашмаси. Aралашманинг асосий фаол моддаси - никотиндир. Уларнинг 50га яқин турлари мавжуд. Никотинни қонга сингиш даражаси бўйича носвойнинг ўртача бир қисми камида 3-4 та сигаретага тенг.