Get Mystery Box with random crypto!

Газ “заправкалар” қайси бири, қаерда ишлаётганини 24 соат даво | Jahon xabarlari | Rasmiy kanal

Газ “заправкалар” қайси бири, қаерда ишлаётганини 24 соат давомида кўриш мумкин бўлган мобил илова ишга туширилади

Бу ҳақда 22-апрел куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилган.

“Ҳудудгазтаъминот” томонидан ишлаб чиқилаётган ушбу илова орқали қаерда, қанақа тиқилинч борлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам онлайн тарзда узатилади.

“Ҳудудгазтаъминот” тасарруфида бугунги кунда бутун республика бўйича 1329 та АГТКС бўлиб, компания билан шартнома тузган барча шохобчалар иловага киритилади.

“Илова жорий йилнинг куз-қиш мавсумида ишга тушиши режа қилиняпти. Қишда ҳайдовчиларнинг қўлида илова бўлади”, – деган Ҳасан Тошхўжаев.

Ҳайдовчи танишларга жўнатинг.

https://t.me/+IZG-2o7ESO9lOGYy