Бугун Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади
Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайди. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
@Jahon_xabarlari