Get Mystery Box with random crypto!

​​​​КЎЗГУ • Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам | JUYBORI KALON.UZ

​​​​КЎЗГУ

• Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга қараб:
«Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!», деса унга жавобан Ҳабибимиз:
«Тўғри айтдинг!», дердилар.

• Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулимиз алайҳис саломга қараб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!», деса унга ҳам жавобан:
«Тўғри айтдинггиз!», дердилар.

• Бу икки вазиятга берилган бир хил жавобнинг ҳикмати ўз аҳлидан сўралганида:
«Ҳа, Ҳабибимиз Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди», дея жавоб беришган экан.

• Иймон асосий мезондир. Ҳар ким бу мезонга кўра ҳосил олади.
• Булбул гулга, қарға эса ахлатга олиб боради.

Маҳбубий

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

@juyborikalon