2022-12-07 07:52:09
Аҳолига ва мактаб/боғчаларга йўналтирилган газга ўзбошимчалик билан уланган цемент заводи газдан узиб қўйилди
Ижтимоий тармоқларда газ улаб беришни сўраб кўчага чиққан ходимлар видеоси тарқалганди. “Ҳудудгаз Фарғона” бу бўйича маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистон тумани «Шўрсув» шаҳарчасидаги «Шўрсув цемент» (Албус) корхонасининг ишчилари ўз корхоналарини табиий газдан узмасликларини сўраб чиқишган.
Ваҳоланки, Республика ҳудуди бўйлаб магистрал газ қувурларидаги босим минимал қийматгача камайиб кетганлиги сабабли биринчи навбатда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан мактаблар, боғчалар, тиббиёт муассасаларини табиий газ билан таъминлашда босимни барқарор ушлаб туриш учун вақтинчалик чоралар кўрилмоқда.
Бу вақтинчалик чоралар доирасида нафақат «Шўрсув цемент» учун, балки ушбу ҳудуддаги «Турон Эко Цемент», «Турон ПФК», «Шаффофцемент саноат», «Қурулиш ашё Сифат» МЧЖларга қарашли ишлаб чиқариш корхоналари қонун доирасида 2022 йил 27 ноябрь куни табиий газ тармоғидан муҳрлаш йўли орқали узилган.
Шунга қарамасдан жорий йилнинг 29 ноябрь куни юқорида номлари кўрсатиб ўтилган улгуржи истеъмолчилар табиий газ тармоғидан узилганлик ҳолати қайта назорат қилинганда ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига қайта уланиб, табиий газдан фойдаланаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, мурожаатда номи зикр этилган “Кнауф” корхонаси ҳам ишлаб чиқариш учун табиий газ олмаётгани маълум қилинган.
xushnudbek
@Jurnalist24uz таклиф этамиз!
98 viewsedited 04:52