Get Mystery Box with random crypto!

Институт ахборот-ресурс марказининг Ижтимоий-гуманитар фанларг | JDPU

Институт ахборот-ресурс марказининг Ижтимоий-гуманитар фанларга ихтисослашган ўқув хонасида буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг инглиз тилида чоп этилган "Лисон-ут-тайр" асари юзасидан тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Чет тиллар факультети профессор-ўқитувчи, талабалари ва ахборот-ресурс маркази ходимлари иштирок этди. Тадбирни АРМ услубият бўлими бошлиғи М.Ҳайитова кириш сўзи билан очиб берди "Навоийни ҳар қанча ўргансак оз, асарларини ўқиган сари унинг серқирра ижодига гувоҳ бўламиз". Асарнинг мазмун, моҳияти юзасидан кафедра мудири Ш.Узоқова таҳлилий фикрларини билдириб ўтди. Талабалар томонидан асар юзасидан саҳнавий кўринишлар намойиш этилди. Буюк шоир қаламига мансуб ғазаллар маҳорат билан ижро этилди. Иштирокчиларга "Сўз мулкининг султони" ҳамда "Янги адабиётлар сиз учун" номли китоб кўргазмаси ҳавола этилди.