Get Mystery Box with random crypto!

JonSayid

Telegram kanalining logotibi jonsayid — JonSayid J
Telegram kanalining logotibi jonsayid — JonSayid
Kanal manzili: @jonsayid
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 344
Kanalning ta’rifi

Боғдан тоғдан, телеграмни ўзидан, твиттер ва фейсбукдан ухлатилган воқеа, хабарларимизни сизлар билан баҳам кўрамиз)

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-12-31 17:35:21 "Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас.” (Аъроф, 31)
@JonSayid
98 viewsUmidjon S A, 14:35
Ochish/sharhlash
2020-12-25 06:35:41 Душман бу, сизга жисмоний ёки моддий жабр етказувчи шахс эмас. Чунки золимнинг қилмиши учун у (мазлум) жавоб бермайди, агар кимдир кимгадир зулм қилган бўлса Аллоҳга осий бўлиб, ўз имтиҳонини оғирлаштирар экан, яъни ўзи учун зулм қилибди. Золимлар солиҳларнинг имтиҳонларини осонлаштириб, уларнинг гуноҳ ва хатоларига каффорот йўлини очилишига сабабчи бўлганлари учун раҳмат айтишга арзирли кишилардир. Биз эса орамизда бизнинг меҳру муҳаббатимиз, қўлловимиз ва саховатимизга муҳтож инсонларга боқайлик. Яратган Зот яхши ниятларимизни эзгу ишларга рағбатлантирсин. Мурувватимиз хаста дилларда ҳаёт умиди ва иштиёқини оширсин. Орамизда охиратни ўйлаган мўминлар кўпайсин. Жума муборак...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!

Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

@JonSayid
342 viewsUmidjon S A, 03:35
Ochish/sharhlash
2020-12-24 09:49:32 Дардингизни одамларга дастурхон қилманг. Уларнинг ярмига қизиғи бўлмаса, қолган ярмини дардманлигингиз мамнун этади.

Айман Ёғий

@Mubashshirahmad
116 viewsUmidjon S A, 06:49
Ochish/sharhlash
2020-12-23 07:24:11 Дубайдаги Қуръон ёдлаш курси раисининг муовини Саид Хаарид ҳикоя қилади:
Дубайда ўтказилган мусобақаларнинг бирида эски Совет тузумидан бўлган бир кичик бола 1- ўринни эгаллади. Унинг ёши 12 да бўлиб, бу ҳақиқатдан диққатга сазовор эди.
Биз ундан Қуръони Каримни қандай ёд олгани ҳақида сўрадик:
- Ким сенга Қуръонни бундай тажвидли, чиройли қилиб ёдлатган?
- Отам менга шундай ёдлатган, деб жавоб берди у.
- Отангга ким ўргатган?
- Бобом.
Биз унинг жавобидан ажабландик ва сўрадик:
- Отангга бобонг атеист Совет тузумида қандай қилиб ўргатган, ахир у вақтда динига амал қилган мусулмонлар тўғридан-тўғри ўлдириб юборилган бўлса...
- Отам менга айтиб берганлар, бобом уларни эшакка мингазиб, қишлоқ ташқарисига олиб чиқар эканлар. Сўнг, кўзларини бойлаб, яна эшакка мингазиб, бир тоғ бағридаги катта ғорга олиб борар эканлар. Кўзларини ечиб, ўша ердан беркитилган Қуръонни олиб берар эканлар. Отам кун бўйи Қуръондан ёдлай олганларича ёдларканлар, сўнгра яна кўзларини боғлаб, қайтиб келишар экан. Шу аснода Қуръонни ёд олган эканлар…

Биз жуда ҳайратда қолдик ва дедик:
- Нега бобонг отангни кўзини боғлаган экан? Сабаб?
У деди:
- Биз хам бу ҳақда қизиқиб, отамдан сўраганимизда, отам:
бобонг бу ишни мендан қўрққанлари учун қилибди, яъни Совет тузуми мени ушлаб олиб
қийнаганда, заифлик қилиб, ғордаги Қуръон ўргатиладиган мадрасани айтиб қўйишимдан
қўрққан эканлар. Чунки, у мадраса мусулмонларнинг фарзандлари Қуръонга боғлиқ қолишлари учун хизмат қилар эди…

Ё Аллоҳим! Бу аждодлар нима қилганлару, бизлар нима қилмоқдамиз?! Гарчи Аллоҳ Таоло Ўз Каломида рост сўзлагандир:

"Биз Қуръонни нозил қилдик ва Биз уни Ўзимиз сақлаймиз!”

Бу хикоя Қуръон ёдлаш у ёқда турсин, масжиднинг ёнида яшаб намозга чиқмайдиганларга нақадар чиройли ибратдир!
Субханаллоҳ! Дунёнинг хар тарафида минглаб Қуръон ёдлаш халқалари бўлса-ю, эртага Роббисига йўлиққанда фойда берадиган Қуръон ҳақида, уни ёдлаш ҳақида фикр юритмаса...
Аллоҳ бизларни тўғри йўлдан адаштирмасин.

@JonSayid
418 viewsUmidjon S A, edited  04:24
Ochish/sharhlash
2020-12-21 07:49:13 Нархлар қимматлашаётгани, доллар курси тинмасдан ошаётгани ҳақида ортиқча ташвиш тортманг, илтимос. Бу иккиси қанчалик ўзгармасин, ризқингизга мутлақо таъсир қилмайди.

Ўзингизни ислоҳ қилинг, абадий ҳаётдаги ўрнингиз учун ташвиш тортинг. Сиз ўзингиз масъул бўлган ишни қилинг - тақвони лозим тутинг, ризқингиз Аллоҳ зиммасида, Аллоҳ ўзи масъул бўлган ишни албатта бажаради.

Бензин 1000 сўмлигида ҳам машина ҳайдардингиз, 4000 сўм бўлганида камроқ юрадиган бўлиб қолдингизми? 4500 бўлганида камроқ юряпсизми? Ишонинг, бензинни литри 10000 сўм бўлса ҳам сотиб олаверасиз, Аллоҳ топганингизга барака берсин.

Аллоҳнинг зиммасидаги иш учун бош қотириб, ўзларининг вазифаларини бажармаганларнинг қанчадан-қанчаси бугун қаттиқ пушаймондалар, қабрларида оҳ тортадилар, фақат биз эшитмаймиз. (с)

@JonSayid
90 viewsUmidjon S A, 04:49
Ochish/sharhlash
2020-12-18 14:04:42 #Абдуносир_домла_Охунов
Фарғона шаҳар "Муҳаммад авлиё" (Киргили) масжиди имом-хатиби
Отага қилинган ҳимматнинг фазли, ота дуосининг ижобати ҳақида ибратли воқеа
анба:@fargoniyuz

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
98 viewsUmidjon S A, 11:04
Ochish/sharhlash
2020-12-18 05:54:36 Пайғамбаримиз ﷺ шафоатларига энг ҳақли одам, у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Жума муборак!

#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!

Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

@JonSayid
569 viewsUmidjon S A, 02:54
Ochish/sharhlash
2020-12-17 15:32:56 Намоздаги паришонликнинг давоси

Намозда паришонхотирлик ақлга ўрнашиб ёд бўлиб кетган сураларни қайта-қайта ўқиганда юзага келади. Чунки, мияда жойланиб, минглаб марталаб такрорланган жумлалар фикрни жамлашда тўсқинлик қилади.

Хаёл паришон бўлмаслигининг йўли- янги сурани ёд олиб, шуни қироат қилишдир. Янги сура ёд олиб намозда қироат қилинса, фикрни юз фоизга жамлаш имкони бўлади.

arabic.uz
@JonSayid
131 viewsUmidjon S A, 12:32
Ochish/sharhlash
2020-12-11 06:37:11 Кечира олиш ва кечирим сўраш бу ривождаги, етук инсонга хос фазилатдир. Бизни хафа қилаётганлар билан муносабатларни ҳал килиш орқали биз ўзимиздаги чигалликни ечар эканмиз. Бу эса бизни яна бир кадам ўсишмизга, хаётимизни янада гуллаб яшнашига сабаб бўлар экан. Инсон дунёга келар экан, руҳан ўсишга, ривожланишга, изланишга ва бу орқали етукликга эришишга хақлидир. Келинг биргаликда тана гўзаллиги ва ташқи гу́залликни яратиш билан бирга ички гўзаллик, калб гўзаллигини яратайлик. Аллоҳга бизларни уйғотгани, нафас олдиргани, кўзларимизни кўрдиргани, ўз ибодатимиз ва ҳожатларимизга яратгани, қўл ва оёқларимиз бутлиги, Ўзини қалбимизла танитгани учун беадад шукроналар бўлсин. Жума муборак яхшилар

#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!

Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
@JonSayid
395 viewsUmidjon S A, 03:37
Ochish/sharhlash
2020-12-09 10:05:25 ​“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...”

Кекса бир аёл автобусга чиқди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.
Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол, камбағал инсон бўлсам-да, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар. (Имом Муслим ривояти).
Бобур Аҳмад
@JonSayid
115 viewsUmidjon S A, 07:05
Ochish/sharhlash