Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳга қалбимизни топширайлик. Ўзидан ўзгага уни боғлиқ қилма | JonSayid

Аллоҳга қалбимизни топширайлик. Ўзидан ўзгага уни боғлиқ қилмасин.
Аллоҳга нафсимизни топширайлик, Ўзини розилигидан бошқасига қадам бостирмасин. Аллоҳга биз учун энг азиз бўлган инсонларимиз Ота-Оналаримни топширайлик, Ўзи уларни паноҳида асрасин, умрларини зиёда этсин ва охиратда уларга Жаннатини олий мақомларини насиб айласин. Ўтганларини эса мағфират қилиб, гунохларини афв этсин. Аллоҳга ахлимизни, дўстларимизни, молимизни ва барча бизга ризқ қилиб, ато этган неъматларимизни омонат топширайлик, барча махлуқотдан ҳимоялаган ҳолда уларнинг барчаларини бизга сақлаб берсин. Жуманинг хайри ва баракоти Сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!

Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

@JonSayid