Get Mystery Box with random crypto!

ДУНЁНИНГ ЭНГ УЙҚУЧИ ҲАЙВОНИ Коалалар (Phascolarctos cinereu | 🌴ЖОНЛИ ТАБИАТ🦩

ДУНЁНИНГ ЭНГ УЙҚУЧИ ҲАЙВОНИ

Коалалар (Phascolarctos cinereus)
ер юзидаги энг уйқучи ҳайвонларнинг энг уйқучиси ҳисобланади. Бир суткада катта ёшли коала 22 соат атрофида ухлайди, бу дегани умрининг 91,7 фоизини уйқуда ўтказиб юборади. Коалалар ўртача 13-18 йил яшайдиган бўлса, шунинг атиги 1,1-1,6 йилини уйғоқ ўтказади, қолган 11,9-16,4 йилини ухлаб ўтказади.

Коалалар эвкалипт дарахтининг барглари билан озиқланади. Билсангиз керак, бу дарахт барглари ўзида заҳарли модда сақлайди, лекин бу коалаларга таъсир қилмайди. Боиси коала организмида ситохром П450 деб номланувчи махсус оқсиллар ишлаб чиқарилади. Бу оқсил заҳарли моддаларни жигарда парчалаб ташлайди. Уйқучи бўлса ҳам антиқа хусусияти бор экан, шундай эмасми?!


@JONLI_TABIAT_TV   КАНАЛИГА ОБУНА БЎЛИНГ!