Get Mystery Box with random crypto!

1 ноябрдан шифохоналардаги вакант лавозимларга талабаларни ишг | Жондорда соғликни сақлаш (Расмий канал)

1 ноябрдан шифохоналардаги вакант лавозимларга талабаларни ишга жойлаштиришга рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлаган ҳолда барча ҳудудларда мавжуд вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чораларини кўради.

Бу ҳақда «Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган.

@jondortibbiyot