Get Mystery Box with random crypto!

Президент ҳамшираларнинг иш ҳақини ошириш юзасидан топшириқ бе | Жондорда соғликни сақлаш (Расмий канал)

Президент ҳамшираларнинг иш ҳақини ошириш юзасидан топшириқ берди

Қайси вилоят ҳокими бирорта ҳамширани уй билан таъминлади? Ҳеч бири? Улар учун ипотека имкониятларини ўйлаб кўриш вақти келди.

Хозирча биз ҳамшираларга адолатли маош бера олганимизча йўқ. Тегишли мутасаддилар бу бўйича ўз таклифларини беришлари керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Вазирлар Маҳкамасига ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ошириш, умуман, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масалаларини ўз ичига олган қарор лойиҳасини тайёрлашга топшириқ берилди.

@jondortibbiyot