2021-01-30 09:16:28
Мамлакатимиз раҳбарининг Ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қобилиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш бўйича барча раҳбарларга топшириқлар берилган эди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси ташаббуси билан Олот туманининг олис ҳудудларининг бири “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 11-сон умутаълим мактабида ўқувчи ёшлар ўртасида “Бешта муҳим ташаббус” шиори остида бир қатор лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилди, уларда 680 нафардан ортиқ ёшлар фаол иштирок этди.
Тадбирлар давомида фаол қатнашган ўқувчи ёшларга Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи И.Зиёдиллоев томонидан 2 та компютер, 5 дона спорт сумкаси, 5 та термопот, 15 дона жакет, 10 дона куртка, 2 дона мобил телефон, 3 дона копток ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.
-Бундан ташқари 11-сон умумтаълим мактаб кутубхонасига 500 дона бадиий китоблар совға қилинди.
Бундай эътибор ва ғамхўрлик мактаб ўқувчилари ҳамда маъмуриятини мамнун қилди. Зеро ҳар бир эътибор инсонларни янада меҳнат қилишга, илм олишга, олға қадам ташлашга ундаши шубҳасиздир.
Олис ҳудуд ёшлари рағбатлантирилди
——————————————————————————
@YIABuxoro_viloyat_boshqarmasi
46 viewsБеҳзод Неъматов, 06:16