Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз ЭЪТИКОФГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР Савол: эътико | 🕌 Ниезбош Гулбог жоме🕌масжиди 🕌

#Сўраган_эдингиз
ЭЪТИКОФГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР

Савол: эътикоф қандай амал ҳисобланади?
Жавоб: Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида ҳар бир масжид аҳлига эътикоф ўтириш суннати муаккададир (таъкидланган суннатдир).

Эътикофнинг мисоли жамоат билан таровеҳ намозига қоим бўлишдир. Агар кимдир унга қатнашса, бошқалардан масъулияти соқит бўлади.

Савол: нафл эътикофнинг энг оз миқдори қанча?
Жавоб: нафл эътикофнинг энг ози кечаси ёки кундузи бўлсин, масжидда бироз муддат ўтиришдир.

Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида эътикофнинг энг оз миқдори кеча ва кундуздан бироз вақтдир. Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ҳам ривоят қилинган.

Савол: таъкидланган суннатни адо қилиш учун неча кун эътикоф ўтириш зарур?
Жавоб: охирги ўн кунликда эътикоф ўтириш таъкидланган суннатдир. Бир-икки кун ўтириш эса нафл бўлади.

Савол: эътикофга қачондан бошлаб кирилади?
Жавоб: эътикоф ўтирмоқчи бўлган одам қуёш ботмасидан аввал масжидга кириб, эътикоф ўтиришни ният қилади.

Савол: Рамазондан бошқа ойда ҳам эътикоф ўтирса бўладими?
Жавоб: албатта, Рамазондан бошқа ойда ҳам нафл эътикоф ёки назр эътикофларни адо қилса бўлади.

Лекин назр эътикофлар учун ҳам, (бир қавлда камида бир кунлик) нафл эътикоф учун ҳам рўзадор бўлиш шартдир. Шунингдек, эътикофнинг қазосини адо қилаётганда ҳам рўзадор бўлиш шартдир.

Савол: аёллар эътикофни қандай адо этадилар?
Жавоб: аёл киши ўз уйининг бир жойини намоз ўқиш учун тайин қилиб, ўша жойда эътикоф ўтиради.

Бу билан жамоат масжидида эътикоф ўтирганнинг савобини олади. Табиий эҳтиёжлари учунгина ташқарига чиқишлари мумкин, бошқа ҳолатларда эса чиқиш мумкин эмас.

Савол: жума намози ўқилмайдиган масжидда ҳам эътикоф ўтирса бўладими?
Жавоб: бўлади. Жума намозини ўқиш учун эса жума намози ўқиладиган масжидга бориши мумкин.
Эътикоф ўтирувчи жума намозини ўқиш учун бормоқчи бўлган масжидига қуёш тиккадан оққандан сўнг йўлга чиқадиган бўлсаю хутба ва жума намозига кеч қолмайдиган даражада яқин бўлса, қуёш тиккадан оққандан сўнг йўлга чиқади. Агар борадиган масжиди кеч қоларли масофада жойлашган бўлса, қуёшнинг тиккадан оғишини кутиб турмайди. Лекин иккинчи азондан олдин, тўрт ракъат суннатни ўқий оладиган миқдордаги вақтни мўлжаллаб йўлга чиқиши керак.

Масжидда фарздан кейин (фарздан кейинги суннатни тўрт ракъат, деганларнинг фикрига кўра) тўрт ёки (фарздан кейинги суннатни олти ракъат, деганларнинг фикрига кўра) олти ракъат намоз ўқиш миқдорича қолиши мумкин.
Батафсил:
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
http://mehrob.uz/article/1357