Get Mystery Box with random crypto!

Нолима кўп эй банда Нолима кўп эй банда, Шукр қилгин борига. | МАРХАБО КАРИМОВА

Нолима кўп эй банда

Нолима кўп эй банда,
Шукр қилгин борига.
Кўз тўймайди, осилма,
Ношукрлик дорига.

Аллоҳ дегин ҳар замон,
Ҳалол бўлсин топганинг.
Қора бўлсин, пок бўлсин,
Тандирингда ёпганинг.

Виждон нархи бебахо,
Сотма уни нархлатиб.
Кофир бўлма дилинга,
Шайтонни шўх сайлатиб.

Аллоҳдан сўнг онам де,
Қор ёғмасин бошига.
Билсанг дунё арзимас,
Онанг тўккан ёшига.

Отанг билан бўл иноқ,
Қалбига ранж етмасин.
Тўймай фарзанд меҳрига,
Кўнгли ранжиб кетмасин.

Ёрнинг тўкма ёшини,
Хиёнат бахт заволи.
Токи қийнаб кўймасин,
Виждон берган саволи.

Ўғил ўстир, қиз ўстир,
Ўқит, ўргат, бўл ҳалол.
Қилсин элнинг хизматин,
Қаддинг бўлмас шунда дол.

Бу шоирдан бир ўтинч,
Келинг инсон бўлайлик.
Ҳалол яшаб ҳаётдан,
Бахт топиб сўнг ўлайлик.

Нолима кўп эй банда,
Шукр қилгин борига.
Кўз тўймайди, осилма,
Ношукрлик дорига.

T.me/JKE01