Get Mystery Box with random crypto!

РАМАЗОНГА ОЗ ҚОЛДИ Юрак ҳапқириб кетар, Соғинчдан дил энтикар | JIZZAX | YANGILIKLARI

РАМАЗОНГА ОЗ ҚОЛДИ

Юрак ҳапқириб кетар,
Соғинчдан дил энтикар,
Умидим бор етказар,
Рамазонга оз қолди!

Қалбга сурур баҳш этар,
Жаннат эшигин очар,
Дўзаҳ эшигин ёпар,
Рамазонга оз қолди!

Бу ой файзи ўзгача 
Рахмат ёғар ҳар кеча,
Нур таралар тонггача,
Рамазонга оз қолди!

Ерга сиғмас малаклар,
Рад этилмас тилаклар,
Масжидда жам умматлар,
Рамазонга оз қолди!

Таровеҳлар ўқилар,
Тиловатлар қилинар,
Гуноҳлар ҳам тўкилар,
Рамазонга оз қолди!

Қадр кеча бор унда
Изланг сўнгги ўн кунда!
Тоқ кунларнинг бирида,
Рамазонга оз қолди!

Ҳисоби йўқ ажирлар
Ҳатто билмас Малаклар,
Қабул бўлгай тилаклар,
Рамазонга оз қолди!


@Jizzax_Zomin