Get Mystery Box with random crypto!

#ДИҚҚАТ Илтимос менга овоз бериб юборинг”: ИИВ Киберхавфсизл | JIZZAX | YANGILIKLARI

#ДИҚҚАТ
Илтимос менга овоз бериб юборинг”: ИИВ Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди

“Телеграм” мессенжерида турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган “Илтимос менга овоз бериб юборинг” мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон ҳисобланади.

Бот орқали юборилаётган зарарли ҳаволалар орқали сизнинг аккаунтингизни эгаллаб олишларидан эҳтиёт бўлинг!

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагиларга риоя этишингизни тавсия қиламиз:

— Икки томонлама аутентификацияни ўрнатинг;

— Ҳар қандай ҳолатда ҳам смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;

— Мессенжер қурилмалар бўлимидаги “Фаол сеансларни” текширинг бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

@Jizzax_Zomin