Тошкентдан Россияга қўшимча парвозлар йўлга қўйилади Тошкент–Екатеринбург–Тошкент йўналиши бўйича 13 мартдан қўшимча авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» хабар берди Маълум бўлишича, 13-20 март кунлари оралиғида Тошкентдан Екатеринбургга қўшимча авиақатновлар амалга оширилади. Тошкентдан учиш: 19:00 (Тошкент вақти билан); Екатеринбургга етиб бориш: 22:00 (Екатеринбург вақти билан); Екатеринбургдан учиш: 23:40 (Екатеринбург вақти билан); Тошкентга етиб бориш: 02:30 (Тошкент вақти билан). Қайд этилишича, Тошкент–Екатеринбург йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 593 810 сўм (багажсиз), 2 966 363 сўмни (багаж билан) ташкил қилади. Екатеринбург–Тошкент йўналишидаги қатнов билети нархи эса 25 429 рублдан (багажсиз) ва 29 409 рублгача (багаж билан) бўлади. @Jizzaxliklar_life 4.1K viewsedited 17:57