Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Жиззах шаҳар “Халқобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-530 mm | Jizzax News | Жиззах

#Тезкор

Жиззах шаҳар “Халқобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-530 mm тармоқда таъмирлаш ишлари ҳамда ПҚ-408 қарорга асосан “Халқобод” МФЙда янги тортилган тармоқларни мавжуд тармоқларга улаш ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабати билан, жорий йилнинг 12 июнь куни соат 8:00 дан кеч соат 20:00 га қадар ичимлик сув таъминоти ўчирилади.

Ичимлик суви таъминоти қуйидаги ҳудудларда тўхтатилади:

Жиззах шаҳрининг - Сангзор, Наврўз, Шодлик, Заргарлик, Обод, Сайилжойи, Оққурғонлик, Халқобод, Ўратепалик, Турон, Жиззахлик, Қассоблик, Кимёгар, Маъданият, Оққурғонлик, Халқобод, Зилол, Олмазор, (Олмазор city) МФЙларида сув таъминоти тўхтатилишини маълум қиламиз.

Тармоқни таъмирлаш кунлари “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ шаҳар филиали томонидан махсус техникалар ёрдамида аҳолига ичимлик суви етказиб берилади.

Таъмирлаш ишлари якунига етгач ичимлик суви таъминоти қайта тикланади. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.


“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати

@Jizzaxlik kanali har kungi yangiliklar!