Get Mystery Box with random crypto!

Бугундан бошлаб ''Урал-Волгабўйи'' ҳудудларидан кириб келган с | Jizzax Gidrometeorologiya boshqarmasi.

Бугундан бошлаб ''Урал-Волгабўйи'' ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқалади.

5 июль республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимуми +30 +35 даражадан юқорига кўтарилмайди. Бу қарийиб охирги икки ҳафталикдаги энг салқин кун дегани.

Ўзгидромет иш ҳафтаси давомида республикада салқин ва қуруқ ҳаво ҳукумрон бўлишини прогноз қилди. Мутахасислар 5 июль куни куннинг биринчи ярмида Наманган ва Тошкент вилояти айрим ҳудудларида, 6-7 июль кунлари баъзи тоғли ҳудудларда бироз ёмғир ёғиб ўтишини маълум қилишди.

Иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати жанубда +39 даражагача, бошқа ҳудудларда +35 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Бир сўз билан айтганда, июль ойининг биринчи ўн кунлиги иккинчи ярми салқин кечади. Республика аҳолиси ҳозирдан бу салқин ҳавони ўз физиологик ҳолатларида ҳис қилишмоқда.
https://t.me/jizzaxgidromet