Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Қирғизистонда ўзбекистонлик ёлланма қотиллар қўлга ол | YANGI JIZZAX | Rasmiy kanal

#Тезкор
Қирғизистонда ўзбекистонлик ёлланма қотиллар қўлга олинди


Қирғизистонда хавфсизлик хизмати ходимлари ва «Альфа» махсус бўлинмаси буюртма орқали қотиллик содир этиш мақсадида мамлакатга ноқонуний кирган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда АКИпресс нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, қўлга олинганлар 26 ёшли тошкентлик О.К., 27 ёшли А.Р. ва 29 ёшли И.А. Тергов маълумотларига кўра, уч нафар «ёлланма қотил» Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганидан сўнг қўлга олинган. Улар бир қатор қотилликка алоқадорлиги учун қидирувда бўлган.

Ҳибсга олинганлар жиноят олами вакиллари томонидан қонун ўғриси деб аталган Қамчи Асанбек (Қўлбоев) ўлими учун қасос олиш учун «буйруқ» берилгани ҳақида кўрсатма берган. Қайд этилишича, улар 13 октябрь куни Ўзбекистон хавфсизлик кучларига топширилган.

@JIZZAX_YANGI_KANAL